Ўзбекистонликлардан Исроил ва Эронга боришдан тийилиш сўралди
Жамият
−
22 Июнь
3390Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият тобора авж олиб бораётгани ортидан Ўзбекистон фуқароларидан ушбу икки мамлакатга боришдан тийилиш сўралди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Telegram саҳифасида ёзди.
“Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда. Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган”, дея ёзади у.
Шу муносабат билан Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилиш, ушбу мамлакатларда бўлган фуқаролардан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралган.
“Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқароларимиздан ҳушёрликни сақлашни ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қиламиз”, дейди ТИВ сўзловчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилгани ҳақида огоҳлантирилганди.
LiveБарчаси