Исроилдаги ўзбекистонликлар яна огоҳлантирилди

Олам

image

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилгани ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Тель-Авивдаги Ўзбекистон элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 22 июнь соат 03:45 дан 23 июнь 8:00 гача мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилган. Бу қарор мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан қабул қилинган.

Шунга мувофиқ, илгари “чекланган фаолият” деб белгиланган ҳудудларда энди “зарур ҳолларда фаолият” тартиби жорий қилинди, барча таълим муассасалари ўз фаолиятини тўхтатади. Шунингдек, барча ишлаб чиқариш корхоналари ёпилади, фақат ҳарбий ва тинч аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган тармоқлар бундан мустасно. Бундан ташқари, иш жойига бориш ҳам тақиқланади.

“Юртдошларимизни яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирамиз”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, элчихона расмий маълумотлардан хабардор бўлиб боришни илтимос қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва Исроил ўртасидаги уруш тобора авж олиб бораётгани боис Ўзбекистондаги исроилликлар ҳам огоҳлантирилганди. Улардан жамоат жойларида яҳудий ёки Исроил рамзларини кўрсатмаслик, ижтимоий тармоқларда қаерда яшаётгани ёки қаерга саёҳат қилмоқчилиги ҳақидаги маълумотларни жойлаштирмаслик, Исроил ёки яҳудийлик билан боғлиқ оммавий тадбирлардан қочиш, маҳаллий хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ва хавф туғилганда дарҳол уларнинг кўрсатмаларига амал қилиш, жамоат жойларида ҳушёр бўлишни тавсия қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонликлар чекловлар Тель-Авив Исроил-Эрон Ўзбекистон элчихонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг