Ўзбекистонликлар ўқиш учун асосан қаерга кетяпти?
Бу қизиқ
−
15 Октябрь 7067
Ўзбекистонликлар энг кўп ўқиш учун Тожикистонга бормоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра,
Қайд этилишича, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 20,7 минг нафар ўзбекистонлик ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5,1 минг нафарга ёки 24,6 фоизга камайганини англатади.
Энг кўп талабалар Тожикистонга борган – уларнинг сони 5 270 нафарни ташкил этган. Россияда 4 649 нафар, Қирғизистонда 3 064 нафар, Корея Республикасида 2 309 нафар, Туркияда эса 1 538 нафар ўзбекистонлик талабалар таълим олмоқда. Шунингдек, Қозоғистонга 874, Хитойга 797, Буюк Британияга 567, Германияга 285 ва АҚШга 256 нафар фуқаро ўқиш учун йўл олган.
Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ёшлар ҳануз қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларини кўпроқ танламоқда. Бироқ охирги йилларда Корея ва Туркия каби давлатларда таълим олишга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар энг кўп қаерга сафар қилаётгани маълум бўлганди.