Ўзбекистонликлар Россияга “загран” паспортсиз бориши мумкин бўлади
Жамият
−
11 Сентябрь 13401 2 дақиқа
Россия ва Ўзбекистон Россия фуқароларининг Ўзбекистонга ички паспорт билан киришининг бир қатор жиҳатларини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 11 сентябрь куни манбаларига таяниб, “Известия” хабар берди.
“Ушбу масала бўйича музокаралар жараёни давом этмоқда ва зарур ички тартиб-қоидалар ўтказилмоқда. Ҳозирда томонлар алоҳида жиҳатлар бўйича ишларни мувофиқлаштирмоқда, шунинг учун аниқ саналар ҳақида гапиришга ҳали эрта”, дейилади хабарда.
Жорий йил май ойида Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқароларига республика ҳудудига ички паспортлар билан киришга рухсат беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
1 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Давлат раҳбари Россия-Ўзбекистон алоқалари барча соҳаларда янада кенгайишига ишонч билдирди. Унинг фикрича, бу икки халқ манфаатларига жавоб беради ва Марказий Осиёда хавфсизликни сақлашга хизмат қилади.
QALAMPIR.UZ ички паспорт билан мамлакатга кириш лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов билан боғланди. ТИВ воизи бу масала кун тартибида эканини тасдиқлади. Бироқ, унинг айтишича, ҳали жараён ўрганиб чиқилмоқда ва хорижга чиқиш паспортисиз борди-келди қилиш бошланадиган аниқ санани айтишга ҳали эрта.
Маълумот учун, 2023 йил 1 сентябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлат ўртасидаги чегарани кесиб ўтишда идентификация ID-картасидан амалда фойдаланиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имкониятини муҳокама қилиш бошланганди.
Live
Барчаси