Ўзбекистонликлар маошининг қанча қисмини егуликка сарфлайди?
Бу қизиқ
−
28 Август 2023
10821“Euromonitor International” тадбиркорлик бўйича халқаро статистика агентлиги дунёнинг 105 та давлатида аҳоли қанча пулини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлаши ҳақидаги статистик маълумотларни тақдим этди.
Егулик учун энг кам маблағ сарфлайдиган мамлакатлар рўйхатнинг аввалги қаторларидан жой олган. Сўнги ўринларни эса аҳолиси даромадининг 50 фоизи ва ундан ортиқ қисмини озиқ-овқатга сарфловчи давлатлар эгаллаган.
Қизиғи шундаки, Ўзбекистон рейтингнинг охирги ўнлигига киритилган. Унга кўра, ўзбекистонликлар маошининг 46,5 фоизини озиқ-овқатга сарфлайди. Бу рўйхатдаги 105 та мамлакат орасида Қозоғистондан олдинги 98-ўрин демакдир.
Биринчи ўринни эса, 6,7 фоиз кўрсаткич билан АҚШ эгаллаган. Бу, албатта, 50 фоизга яқин миқдорни ташкил этувчи Ўзбекистоннинг кўрсаткичидан сезиларли даражада кам. Зеро, ўзбек халқи тўй-маракаларда тўкин-сочин дастурхон ёзишни канда қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда одамларнинг уй-жой сотиб олиш индекси ҳам ортган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь