Ўзбекистонликлар қайси вакцинага кўпроқ ишонч билдиряпти? (сўровнома)

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланиш масаласи оммавий ахборот воситаларида кун тартибига чиққан. Жумладан QALAMPIR.UZ’га ҳам бу борада ўқувчилар томонидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Шунингдек, вакцина олиш борасида иккиланаётганлар ҳам талайгина. 

QALAMPIR.UZ мамлакатда кечаётган жараённи инобатга олган ҳолда, аҳоли ўртасида эмланиш борасида Instagram ва Telegram’даги фойдаланувчилари ўртасида сўровнома ўтказди. 

Сиз қайси вакцинани танлайсиз, деган савол билан мурожаат қилинган сўровномада 26 мингдан зиёд Instagram фойдаланувчиси ва 23 мингга яқин Telegram аккаунтлари эгалари қатнашди. 

Сўровномада Рус вакцинаси (Спутник V), Хитой-Ўзбек (ZF-UZ-VAC2001), Британ-Швед вакцинаси (Astra Zeneca), шунингдек, вакцина олиш ниятим йўқ, деган жавоб вариантлари қўйилган эди. 

Instagram орқали овоз бериш натижалари: 

8681 киши ёки респондентларнинг 33 фоизи Россияда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинасини ёқлаб овоз берган. 2797 киши ёки овоз берувчиларнинг 10 фоиздан кўпроғи ўзбек-хитой вакцинаси ZF-UZ-VAC2001 ни танлаган. 1911 киши ёки сўровномада қатнашганларнинг 7 фоизи Astra Zeneca вакцинасига ишонч билдирган. Шунингдек, 12 минг 618 киши ёки қатнашувчиларнинг 48 фоизи коронавирусга қарши вакцина олишни истамаслигини ифода этган. 

Telegram орқали овоз бериш натижалари: 

Сўровномада қатнашган 22 минг 963 фойдаланувчидан 9705 нафари ёки 42 фоизи “Спутник V” вакцинасини танлаган. 3516 киши ёки сўровнома иштирокчиларининг 15 фоизи ўзбек-хитой вакцинаси – ZF-UZ-VAC2001 ни танлаган. Astra Zeneca вакцинасини ёқлаб овоз берганлар эса бор-йўғи 983 кишини ёки овоз берувчиларнинг 4 фоизини ташкил этмоқда. Шунингдек, 8883 та фойдаланувчи ёки респондентларнинг 39 фоизи “вакцина олишни истамайман” деган жавобни танлаган. 

Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга қарши 5,1 миллион доза вакцина ишлатилган. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 938 529 нафарни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Сўровнома

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг