Ўзбекистонликлар энг кўп қайси ижтимоий тармоқдан фойдаланади?
Жамият
−
31 Январь 2022
14133Ўзбекистонда Telegram энг кўп фойдаланувчига эга ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Бугунги кунда ундан 20 млнга яқин одам фойдаланади. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.
Статистик маълумотларга кўра, мамлакатда Facebook’да 4,7 млн, Instagram’да 3,7 млн, Linkedln’да 288 минг, Telegram’да 18 млн, Odnoklassniki’да 16,7 млн, Twitter’да 51,6 минг ва Вконтактеда 2,6 млн фойдаланувчи мавжуд. Уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилмоқда.
Қўмита мажлисида қайд этилишича, биргина 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра миллий домен маконидаги 289 та веб-сайтда порнография, 91 та веб-сайтда эса беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган бўлиб, 2097 та қонунбузарлик ҳолати рўйхатга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь