Ўзбекистонликлар АҚШга ноқонуний кириш бўйича етакчилардан бири бўлди
Жамият
−
12 Октябрь 2023
21520Ўзбекистон фуқаролари сўнгги икки йил ичида АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтувчилар орасида учинчи ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Fox News телеканали эълон қилган статистикада сўз боради.
Телеканал ушбу рўйхатни Қўшма Штатлар чегара хизмати маълумотларига асосланиб тақдим этган. Статистика, шунингдек, Вашингтон нуқтаи назаридан АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган шубҳали мамлакатлар асосида ҳам шакллантирилган.
Унга кўра, охирги икки йил давомида 13 624 нафар ўзбекистонлик АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган.
Америкага ноқонуний йўллар билан киришга уринаётган фуқаролари сони бўйича Туркия пешқадамлик қилмоқда – 30 830 нафар. Ундан кейинги ўринларда эса Мавритания (15 594), Ўзбекистон, Миср ва Покистон бормоқда.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик муҳожирлар АҚШга энг машҳур йўллардан бири Мексика орқали боради. Улар “Ўзбекистон – Туркия (Испания) – Боливия – Колумбия – Мексика – АҚШ” йўналиши бўйича Қўшма Штатларга йўл олади.
Аввалроқ, кимлар АҚШ визасини суҳбатсиз олиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Шунингдек, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card'чиларга 10 та муҳим маслаҳат берган эди.