Ўзбекистонликлар Ҳиндистонда катта миқдордаги пулини ўғирлатди
3-саҳифа
−
26 Февраль 22240 2 дақиқа
Жорий йилнинг 15 январь куни Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Ўзбекистон фуқароси йирик миқдордаги ўғрилик қурбонига айланди. У вояга етмаган қизини онкологик даволатиш учун Деҳлига бориб, Жама Масжид бозори ҳудудида 7 200 АҚШ долларидан айрилган. Бу ҳақда “Times Now” хабар берди.
Ҳиндистон полицияси маълумотларига кўра, жабрланувчи оиласи билан бозорга чиққан вақтида ўзи билан катта миқдорда нақд пул олиб юрган. У маблағни меҳмонхонада қолдиришни истамаган ва пулни сумкасига солиб олган. Бозордаги гавжумлик ва тирбандликдан фойдаланган номаълум шахслар сумканинг ичидаги пулларни ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан жабрланувчи Жама Масжид полиция бўлимига мурожаат қилган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тергов ҳаракатлари бошланган.
Деҳли полицияси Марказий ҳудуд бошқармаси раҳбари Анант Митталнинг маълум қилишича, воқеа жойи батафсил кўздан кечирилган, атрофга ўрнатилган кузатув камералари тасвирлари ўрганилган ҳамда техник таҳлиллар ўтказилган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида икки нафар вояга етмаган ака-ука гумонланувчи сифатида аниқланган.
Полиция Нью-Силампур ҳудудида махсус рейд ўтказиб, гумонланувчиларни уларнинг отаси билан бирга қўлга олган. Маълум қилинишича, у болаларини бу ишга жалб қилган. Ҳозирда ушбу жиноят юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёл қутқарилганди.
Live
Барчаси