Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинага учиб кетди (фото)

Жамият

image

Ўзбекистонлик биринчи зиёратчилар 2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун Тошкентдан Мадина шахрига учиб кетди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Қайд этилишича, 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да 240 нафар зиёратчи Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очади.

4-19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.

Келтирилишича бу йил ҳаж бошланиши билан пойтахт аеропортида қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратилган. Жумладан жўнаб кетиш залининг стерил зонасида бир вақтнинг ўзида 80 ва 60 кишини сиғдира оладиган иккита, эркаклар ва аёллар учун намозхона очилган. Бундан ташқари, ибодатхоналар олдида энди таҳорат олиш учун – эркаклар ва аёллар учун ҳам махсус хоналар мавжуд. Шу билан бирга, ҳожатхоналарнинг катта блоки фойдаланишга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаж мавсуми жорий йилнинг 4 июнидан бошланиши маълум қилиниб, 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 68 миллион 760 минг сўм этиб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж Мадина зиёратчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг