Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
01 Июнь
31009“Ҳаж-2023” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 68 миллион 760 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.
Қайд этилишича, Ҳаж тадбири шартномалари Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирилигининг Ҳаж электрон портали орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шунингдек, Саудия Арабистонидаги барча хорижий ва маҳаллий зиёратчилар учун қуйидаги талаблар белгиланган:
Ўзбекистонлик зиёратчилар жорий йилнинг 4 июнидан 19 июнига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқарао аэропорти — Тошкент, Наманаган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали Мадина шаҳрига юборилади.
Илҳом Маъруповнинг сўзларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий Ҳаж квоталари сони 15 минг нафар этиб белгиланган.
Маълумот учун “Ҳаж-2022” мавсуми учун бир нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм бўлган эди.