Ўзбекистонлик ягона чанғичи Олимпиадага жўнаб кетди

Спорт

image

Кеча, 1 февраль куни Ўзбекистонлик тоғ чанғичиси Комил Тўхтаев Италиядаги машғулотларини якунлаб, Хитойга Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун йўл олди. У ўз мураббийи билан Италиянинг Милан шаҳридаги “Malpenca” халқаро аэропортидан Пекинга жўнаб кетди. Унинг италиялик мураббийи Маттиа Жианесси эса 9 февраль куни Хитойга етиб боради.

Тўхтаев Пекин қишки Олимпиадасида Италиянинг машҳур VIST бренди либосларида иштирок этади. Ушбу бренд асосан қишки спорт турларининг тоғ чанғиси йўналиши учун либослар ишлаб чиқаради ва ундан дунёнинг аксарият қишки спорт турлари ривожланган давлатлари спортчилари ҳам фойдаланади.

Ушбу бренд Халқаро чанғи федерацияси сертификатига эга ва ушбу имтиёзга эга бўлмаган брендлар либосида ҳеч бир халқаро мусобақада қатнашиб бўлмайди. Ушбу бренд ихтисослашган спорт кийимлари ва анжомларини ишлаб чиқаради ва компания номи остидаги комбинзонлардан бир нечтаси Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун буюртма асосида харид қилингани айтилмоқда. 

Маълумот учун, Пекин Олимпиадаси 4-20 февраль кунлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари Пекин-2022 Комил Тўхтаев

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг