Ўзбекистонлик ўсмирлар футбол ватани термасини мағлуб этди
Спорт
−
22 Ноябрь 2023
14096Бугун, 22 ноябрь куни Индонезияда давом этаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур босқичда Ўзбекистон ўсмирлари футбол ватани бўлмиш Англия вакилларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг илк дақиқаларида устунликни қўлга олган Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 4-дақиқада Амирбек Саидовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб қолди. Вақт ўтиши билан инглизлар устунликни ўз тарафига оғдирди. 36-дақиқада Ндала бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобдаги мувозанатни тиклади.
Иккинчи таймнинг 67-дақиқасида Ўзбекистон сардори Лазизбек Мирзаев стандарт вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу билан ўйинда ҳисоб ўзгармади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ўсмирлари Жаҳон чемпионатидаги ўзининг энг яхши натижасини такрорлади. Охирги марта 2011 йилда Алексей Евстафеев мураббийлигидаги жамоа Мексика мезбонлик қилган ўсмирлар мундиалида чорак финалга чиққанди.
Энди Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Франция-Сенегал жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь