Ўзбекистонлик мерганлар тарихда илк бор Осиё чемпиони бўлди

Спорт

image

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида давом этаётган ўқ отиш спорти бўйича XVI Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари тарихда илк бор олтин медалга сазовор бўлди.

Жорий йилнинг 11-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақанинг илк кунидаёқ Ўзбекистон мерганлари 4 та медални қўлга киритди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Умидбек Камолбеков ва Илҳомбек Обиджонов мамлакат ўқ отиш спорти тарихида илк маротаба Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Ўспиринлар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида терма жамоа аъзоси Умидбек Камолбеков энг яхши натижа қайд этиб, олтин медаль соҳибига айланди. Худди шу йўналишда Муҳаммад Камолов муросасиз кечган баҳсларда қозоғистонлик рақибидан 0,1 очко кам жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Илҳомбек Обиджонов етакчиликни қўлга олиб, якунда олтин медални қўлга киритган бўлса, унинг жамоадоши Нуриддин Нуриддинов бронза медали билан тақдирланди.

Маълумот учун, XVI Осиё чемпионатида 300 нафардан ортиқ спортчи баҳсларга киришган. Нуфузли мусобақада 28 нафар Ўзбекистон ўсмирлар, ўспиринлар, ёшлар ва катталар терма жамоаси вакиллари иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати Илҳомбек Обиджонов Ўқ отиш Умидбек Камолбеков Тарихий олтин медаль

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг