Ўзбекистонлик теннисчи умрбодга дисквалификация қилинди
Спорт
−
03 Декабрь 2021
18680Бугун, 3 ноябрь куни Халқаро Теннис ҳаққонийлигини таъминлаш агентлиги (ITIA) ўзбекистонлик теннисчи Албина Ҳабибулинанинг теннисдан умрбод муддатга четлаштирилганини тасдиқлади. У теннис бўйича коррупцияга қарши кураш дастурининг (TACP) бир нечта қоидаларини бузганлиги аниқланди.
Ишни коррупцияга қарши суд ишлари бўйича мустақил мутахассис, профессор Ричард Макларен олиб борган. Ҳабибулинага умрбод муддатга ҳар қандай халқаро теннис ташкилоти ёки миллий ассоциация томонидан тасдиқланган ҳар қандай теннис мусобақасида иштирок этиши тақиқланган. Тақиқланишдан ташқари, теннисчи 150 минг доллар жаримага тортилди.
Профессор Макларен теннисчини келишилган ўйинларда айбдор эканлигини аниқлаган. Таъкидланишича бунга Ҳабибулина қаршилик қилмаган. Фаолияти давомида ITF яккалик рейтингидаги энг юқори натижаси 492 ва жуфтлик рейтингида 208-ўрин ҳисобланади. Ҳабибулина TACP’нинг бир нечта қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Альбина Ҳабибулинанинг дисквалификацияси жорий йилнинг 21 ноябрида бошланган ва у 20 иш куни ичида спорт арбитраж судига шикоят қилиши мумкин.
Маълумот учун, ITIA ташкилоти Халқаро теннис бошқарув органлари томонидан бутун дунё бўйлаб профессионал теннисни тарғиб қилиш, рағбатлантириш, яхшилаш ва ҳимоя қилиш учун ташкил этилган мустақил органдир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь