Ўзбекистонлик теннисчи “Челленжер” турнири 1/2 финалига чиқди
Спорт
−
28 Июль 2023
3337Қозоғистоннинг Остана шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” турнири давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 40 минг долларни ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли иштирок этяпти.
Дунё рейтингининг 550-ракеткаси бўлиб турган Султонов иккинчи даврада турнирнинг тўртинчи ракеткаси, қозоғистонлик Дмитрий Попкони мусобақадан чиқариб юборган бўлса, бугун, 28 июль куни бўлиб ўтган 1/4 финал учрашувида россиялик Евгений Филипповни уч сет натижасига кўра, 5/7, 6/4, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Султонов эртага, 29 июль куни россиялик спортчи Евгений Карловскийга қарши кортга чиқади.
Таққослаш учун, Филиппов ATP рейтингида 649-поғонадан жой олган. Қарийб уч соат давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам иккитадан эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Ҳумоюнда 5, Евгенийда 6 тани ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Ига Свёнтекка қарши кортга чиқиши ҳақида хабар берилган эди. Таққослаш учун, Нигина Абдураимова WТА рейтингида 177-поғонадан жой олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь