Теннис. Ҳумоюн Султонов Осиё ўйинлари совриндори бўлди
Спорт
−
28 Сентябрь 2023
2578Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик теннисчи шоҳсупага кўтарилди. Бу ҳақда мусобақани бевосита ёритаётган QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 28 сентябрь куни ўйинларнинг теннис дастури доирасида баҳсларга киришган Ҳумоюн Султонов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир бронза медални қўшди.
Ярим финалда Жаҳон тасниф жадвалида 60-ўринни эгаллаб турган хитойлик Чжинчжен Чжанга қарши баҳс олиб борган Султонов 4:6, 1:6 ҳисобларида имкониятни бой берган ҳолда мазкур мусобақани 3-ўрин билан якунлади.
Маълумот учун, Султоновнинг қайд этган ушбу натижаси Ўзбекистон делегацияси учун Осиё ўйинларининг 5-кунидаги 3-бронза бўлди. Бунга қадар таэквондо WТ бўйича Светлана Осипова ҳамда ўқ отиш дастури бўйича Владимир Свечников ҳам 3-ўрин билан кифояланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь