Ўзбекистонлик шахматчи IBSA Жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби бўлди

Sport

image

26 октябрь - 3 ноябрь кунлари Черногориянинг Петровас шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасида IBSA жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Ахадхон Кимсанбоев 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди. 

Учинчи бор ташкил этилган дунё биринчилигида сайёранинг 13 та мамлакатидан энг кучли 36 нафар шахматчи иштирок этди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада 4 нафар шахматчи билан қатнашди. 

Якунда Аҳадхон Кимсанбоев жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. 

Қайд этиш жоиз, мусобақа рейтингида 20-рақамда сараланган Кимсанбоев бирорта ҳам мағлубият қайд этмади ва тўққиз турда 7 очко жамғарган ҳолда шоҳсупага кўтарилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends