Ўзбекистонлик пара-атлетлар Жаҳон чемпионатини 13 та медаль билан якунлади
Спорт
−
29 Май
2543Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилган Пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик пара спортчилар 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва Эрон каби етакчи давлатларни ортда қолдириб, ўзининг Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этди.
Баҳслар давомида Нурхон Қурбонова ҳамда Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордларини янгилади.
Қайд этиш жоиз, бунгача ўзбекистонлик пара-атлетлар 2 та жаҳон чемпионатида 10 ва 9-ўринларни эгаллаган.
Совриндорлар рўйхати:
Олтин:
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – ядро улоқтириш;
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – диск улоқтириш;
Хусниддин Норбеков – ядро улоқтириш;
Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш;
Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш;
Ёқутхон Холбекова – узунликка сакраш;
Сафия Бурханова – ядро улоқтириш.
Кумуш:
Бобуржон Омонов – ядро улоқтириш;
Дилафруз Аҳмадхонова – ядро улоқтириш;
Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш;
Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш.
Бронза:
Маъруфжон Муродуллоев – 400 метрга югуриш;
Нурхон Қурбонова – ядро улоқтириш.
LiveБарчаси