Ўзбекистонлик пара-атлет қиз Жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик пара-атлет Асила Мирзаёрова Франция мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, кеча, 9 июль куни Париж шаҳрида старт олган чемпионатнинг биринчи кунида аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида Асила Мирзаёрова 5,13 метр натижа билан олтин медалга эга чиқди. Бу орқали Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби ҳисобланган Мирзаёрова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига ҳам лицензияни қўлга киритди.

Шунингдек, ўзбекистонлик пара-атлет Кубаро Ҳакимова ҳам Жаҳон чемпионати совриндорига айланди. У аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этди. Ҳакимова 9,83 метр натижа билан мусобақанинг кумуш медалини ўз номига расмийлаштириб олди. 

Маълумот учун, Кубаро Ҳакимова ҳам юқоридаги натижа орқали Мирзаёрова каби Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини олишга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпия Париж-2024 Кубаро Ҳакимова Асила Мирзаёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made