Ўзбек олимлари коронавируснинг “британча штамми”ни аниқловчи тест ихтиро қилмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистонлик олимлар COVID-19 вирусининг “британча штамми”ни аниқловчи тест тизими яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Асуши Суда билан музокара ўтказди.

Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари вазирлик томонидан коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Хусусан, Хитойнинг “Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг III фаза клиник синовларини ўтказиш жараёни, коронавирусни аниқловчи ПЗР-тест тизимлари ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга доир илмий тадқиқотлар ҳақида маълумотлар берди. 

Шаҳло Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази томонидан ПЗР-тест тизимларини яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйилганини маълум қилиб, ушбу марказ олимлари томонидан COVID-19 вирусининг “Британия штамми”ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Япония элчихонаси вакиллари ушбу тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак бериш масаласини кўриб чиқишига келишилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг