Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Осиёда тенгсиз бўлди

Спорт 2090
image

Жорий йилнинг 17-25 июль кунлари Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. 
Қитъанинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилди.

Қуйида чемпионат якунлари бўйича энг яхши жамоа, спортчилар ва ўрнатилган рекордлар билан танишасиз.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида етакчи бўлган терма жамоалар:

Йигитлар:

1. Ўзбекистон;
2. Эрон;
3. Қозоғистон;

Қизлар:

1. Вьетнам;
2. Ўзбекистон;
3. Ҳиндистон.

Энг яхши ёш эркак спортчи: До Ту Тонг (Вьетнам).
Энг яхши ёш аёл спортчи: Ванесса Сарно (Филиппин).

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари 32 тани ташкил қилди. Шулардан 12 таси олтин, 4 таси кумуш ва 16 таси бронза медалларидир. Шунингдек, беллашувларда  ёшлар ўртасидаги 2 та Осиё ва 1 та жаҳон рекорди ўрнатилди.

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида етакчи бўлган терма жамоалар:

Йигитлар:

1. Ўзбекистон;
2. Саудия Арабистони;
3. Қирғизистон.

Қизлар:

1. Ўзбекистон;
2. Ҳиндистон;
3. Вьетнам;

Энг яхши ўсмир эркак спортчи: К Дуонг (Вьетнам).
Энг яхши ўсмир аёл спортчи: Анжелин Колония (Филиппин).

Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ўсмир атлетлар 13 та олтин, 13 та кумуш ва 14 та бронза медалларига эга чиқди. Мусобақалар давомида, ўсмирлар ўртасидаги 8 та Осиё ва 7 та  жаҳон рекорди янгиланди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.2
t
×