Ўзбекистонлик мигрант Санкт-Петербургдаги элчихонага бориб, хотинини ўлдирганига иқрор бўлди
3-саҳифа
−
13 Май 2023
9836Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги дипломатик ваколатхонасига ўзбекистонлик мигрант келиб, хотинини ўлдирганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий “Фонтанка” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 май куни соат 10:00 ларда Санкт-Петербург шаҳрининг Красноармейская кўчасида жойлашган консуллик назорат-ўтказиш пунктига бир йигит келган. У хотинини ўлдиргани ва унинг жасади Муринодаги ижарага олинган квартирада турганини айтган.
Полиция Санкт-Петербургда ноқонуний яшаётган 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросини консулликда қўлга олган. Жиноят қидирув бўлими ходимлари Мурино шаҳридаги хонадонга етиб келиб, у ерда 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасадини аниқлаган.
Тахминларга кўра, у бўғиб ўлдирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилган.