Ўзбекистонлик марафончилар халқаро мусобақада рекорд ўрнатди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Тожикистонда “Душанбе XIII халқаро ярим марафон”мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирда Беларусь, Канада, Кения, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Хитой, АҚШ, Эрон, Эфиопия каби мамлакат вакиллари иштирок этди. 

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов 1:01:24 (1 соат 1 дақиқа 24 сония) ҳамда Екатерина Тунгускова 1:13:31 вақт кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди. Эътиборлиси, ҳар икки натижа мамлакат рекорди сифатида қайд этилди.

Эркаклар: 
1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:01:24;
2. Гирша Тилахун (Эфиопия) – 1:13:26;
3. Раҳимжон Келманов (Қозоғистон) – 1:06:46.

Аёллар: 
1. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 1:13:31;
2. Уляна Кузминова (Тожикистон) – 1:22:26;
3. Зулхижжа Ғаффорзода (Тожикистон) – 1:28:09.


Мақола муаллифи

Теглар

марафон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made