Қозоғистондаги марафонда икки иштирокчи ҳалок бўлди

Спорт

image

Қозоғистонда бўлиб ўтган марафонда икки спортчи вафот этди. Бу ҳақда RBC нашри хабар берди.

Манбага кўра, югурувчилардан бири 84 ёшда бўлиб, биринчи километрда йиқилган, 21 ёшли иккинчи қурбон эса 16-километрда ҳушини йўқотган. Тез ёрдам келгунга қадар иккаласи ҳам вафот этган.

Маълумот ўрнида, Оққўян Ирсалиев ва Нурбол Аҳмади пойгаларнинг доимий иштирокчиси бўлиб, 20 апрель куни 21,1 км масофага кечган пойгада ҳам қатнашган. 2021 йилдан буён пойгаларда мунтазам иштирок этиб келган 84 ёшли Ирсалиев биринчи километрда ҳушини йўқотди. Бир дақиқадан сўнг тез ёрдам машинаси етиб келди, бироқ унинг томир уриши тўхтаганди. Шифокорнинг айтишича, ўлимнинг дастлабки сабаби ўпка эмболияси бўлган.

Иккинчи қурбон, 21 ёшли Аҳмади пойганинг 16-километрида йиқилиб, шифокорлар етиб келгунига қадар вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўпка эмболияси ва ўткир юрак етишмовчилиги туфайли оламни тарк этган.

Ташкилотчилар марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатишни режалаштираётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон марафон икки спортчи вафот этди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг