Ўзбекистонлик қиз UFC`даги дебютида мағлуб бўлди

Спорт

Бугун, 24 октябрь куни йилнинг энг шов-шувли жанги ўтадиган Абу-Дабидаги навбатдаги UFC 254 мусобақасида ўзбекистонлик жангчи Лилия Шакирова ўзининг дебютини ўтказди.

Америкалик катта тажрибага эга Лорен Мёрфи билан жангда Лилия Шакирова мағлубиятга учради. Жанг 2-раундда ниҳоясига етди.

Маълумот учун, Лилия МДҲ ва Хитойда кўплаб мусобақаларида қатнашган: W.A.R.S, Fight night Global, GFC. Унинг ҳозирги рекорд кўрсаткичи 8-1 ва бир йилдан бери у октагонга чиққани йўқ.  Спортчи кетма-кет учта ғалабани қўлга киритди, шундан 2 тасида у техник нокаут билан ғалаба қозонди. 

У flyweight дивизионида Валентина Шевченко бошчилигидаги уч вазн тоифасида дебют қилади. Лилия учун бўлажак жанг осон юриш бўлмайди: унинг рақиби Лорен Мёрфи 4-ўринни эгаллаб турибди. У АҚШдан келган тажрибали жангчи, бу жанг унинг учун 18-си бўлади. Лорен 37 ёшда ва UFC’да 9 та жанг ўтказган. Жиддий ёшига қарамай, Лорен жуда фаол, бу унинг 2020 йилдаги учинчи жангидир. У сўнгги жангни июль ойида ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Лилия Шакирова

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг