Ўзбекистонлик қиличбозлар Жаҳон кубоги босқичида ғолиб бўлди

Спорт

image

Туркиянинг Анталья шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, жамоавий дастурдаги беллашувларда ўзбекистонлик қиз ва йигитлар кучли жамоаларни мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади.

Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан ўз йўналишларида дунёнинг энг кучли жамоаси деб эътироф этилган Ўзбекистон эркаклар жамоаси мусобақа давомида Грузия, Германия, Украина ва финалда Туркия жамоаларини мағлубиятга учратди. Қизлар эса Болгария, Польша ва Италия термалардан устун келди.

Йигитлар:

1.Ўзбекистон;
2.Туркия;
3.Руминия.

Қизлар:

1.Ўзбекистон;
2.Италия.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон қиличбозлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made