Ўзбекистонлик ишчи Қозоғистондаги қурилишда вафот этди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳридаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар департаментининг аниқлик киритишича, фожиа дўкон қурилиши вақтида содир бўлган.

“Шу йилнинг 4 май куни соат 15:11 да Қизилўрда шаҳрининг Туреқулов кўчасида икки қаватли дўкон қурилиши вақтида 1996 йилда туғилган ишчининг (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) устига ёғоч шифт қулаб тушди. Эркак воқеа жойида вафот этди. Жасад вайроналар остидан олиб чиқилди”, дейилган хабарда.

Марҳумнинг шахси ва қайси вилоятдан эканига аниқлик киритилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 апрель куни Россиянинг Томск вилоятидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлиши оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўзбекистонлик ишчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг