Ўзбекистонлик икки футболчи ЖЧ саралашининг рамзий жамоасига киритилди
Спорт
−
16 Октябрь
14185Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Отабек Шукуров ва Ҳусниддин Алиқулов Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич 4-тур рамзий жамоасидан ўрин олди. Бу ҳақда “SofaScore” хабар берди.
Манбага кўра, Шукуровнинг БАА билан ўйиндаги ҳаракатлари 8,1 баллга, Алиқуловники эса 7,9 баллга лойиқ кўрилган. Шунингдек, Шукуров учрашувдаги ягона голга ҳам муаллифлик қилган.
Рамзий терма жамоага Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Эрон ва Иордания терма жамоаларидан икки нафардан футболчи киритилди. Қатар ва КХДР жамоаларидан бир футболчи рамзий жамоадан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Шукуров БАА билан ўйиндаги пенальти тепиш жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашганди.
Шукуровга кўра, дастлаб у пенальтини ўнг томонга йўлламоқчи бўлган, бироқ охирги паллада қарорини ўзгартирган.