Пенальти тепганимда юрагим тушиб кетди – Отабек Шукуров (видео)
Спорт
−
16 Октябрь
10017Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров БАА билан ўйиндаги пенальти тепиш жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Шукуровга кўра, дастлаб у пенальтини ўнг томонга йўлламоқчи бўлган, бироқ охирги паллада қарорини ўзгартирган.
“Пенальтини бошқа томонга тепмоқчи эдим. Дарвозабон “Ал-Айн” аъзоси ҳисобланади, мен эса “Шаржа”да ўйнаганман. Рақиб посбони тўпни қаерга тепишимни биларди. Тўғриси, бошида чап томонга кучли зарба йўлламоқчи эдим, бироқ охирги паллада тепадиган томонимни ўзгартиришга қарор қилдим ва ўнг томонга зарба йўлладим. Шунинг учун ўзимнинг ҳам юрагим тушиб кетди”, дейди Шукуров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалолиддин Машарипов нима учун пенальтини ўзи тепмай, Отабек Шукуровга тўпни қолдиргани хабар қилинганди.
Қайд этилишича, БАА сафида бир пайтлар Машарипов билан “Шабаб Ал-Аҳли” жамоасида тўп тепган футболчилар бўлган. Машариповнинг собиқ жамоадошларидан бири дарвозабонга Машариповнинг қандай пенальти тепиши бўйича маълумот берган, буни пайқаган Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси эса Қатар мезбонлик қилган Осиё чемпионатидаги хато такрорланмаслиги учун зарба беришдан бош тортган.
LiveБарчаси