Ўзбекистонлик ИИБ ходими жиу-житсу бўйича Жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
22 Июнь 2023 7929 1 дақиқа
Ўзбекистонлик Ички ишлар бўлими ходими Исроилда бўлиб ўтган жиу-житсу бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари Исроилнинг Беар-Шева шаҳрида спортнинг жиу-житсу тури бўйича профессионаллар ўртасида Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтган.

Мусобақада Ўзбекистон номидан Тошкент вилояти ИИББ 4-минтақавий ҳудуд патруль-пост хизмати ходими сафдор Сарварбек Раҳмонбердиев иштирок этиб, 56 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни эгаллаган ва олтин медални қўлга киритган.

Шунингдек, Раҳмонбердиев кеча, 21 июнь куни вилоят ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиб иштирокида аэропортда тантанали кутиб олинган.
Муҳсинжон Умурзоқов
Live
Барчаси