Ўзбекистонлик гроссмейстерлар сони яна бир нафарга кўпайди

Спорт

image

Халқаро шахмат Федерацияси (FIDE) ўзбекистонлик шахматчи Абдималик Абдисалимовга халқаро гроссмейстерлик унвонини берди. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.

Гроссмейстер унвони FIDE томонидан 1949 йилда таъсис этилган. Эркаклар 1950 йилдан, аёллар эса 1976 йилдан бери халқаро мусобақаларда эришган юксак ютуқлари учун мазкур унвон билан мукофотланиб келинади.

Маълумот учун, Абдималик Абдисалимов 2002 йилда туғилган. У 2015 йилда FIDE устаси, 2019 йилда Халқаро шахмат устаси унвонини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

FIDE гроссмейстер Абдималик Абдисалимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made