Ўзбекистонлик гимнастикачи Жаҳон кубогида 2 та медални қўлга киритди

Спорт

image

Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунига етди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоиз, ҳар икки медални Тахмина Икромова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига қўшиб қўйди. У баҳслар давомида тўп ва тасмадаги машқларда шоҳсупага кўтарилди.

Тўп:

1. Дарья Варфоломеев (Германия)  – 33.150 – 33.150;

2. Ева Брезалиева (Болгария)  – 32.950;

3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон)  – 31.800.

Тасма:

1.  Стилиана Николова (Болгария)  – 31.300;

2.  Ева Брезалиева (Болгария)  – 31.100;

3.  Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 30.950.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тахмина Икромова Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида ҳам совриндор бўлганди. Тошкент турнирида Икромова ҳалқа машқида бронза медалига эга чиқди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг