Ўзбекистонлик футболчи Таиланд клубига кўчиб ўтди
Спорт
−
13 Июнь 2023
5088Ўзбекистонлик футболчи Игор Сергеев Таиланднинг “Патум Юнайтед” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда таиландликлар клуби расмий саҳифасида маълум қилинди.
Унга кўра, Сергеев “Патум Юнайтед” билан кейинчалик яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи бўлган бир мавсумга мўлжалланган шартнома тузган.
Ўзбекистонлик 30 ёшли футболчи бунга қадар Қозоғистоннинг “Тобол” клуби сафида тўп сурган. Игор мазкур клуб шарафини 2021 йилдан 2023 йилга қадар ҳимоя қилди. Шунингдек, у “Пахтакор”, “Бейцин Гоан”, “Ал-Зафра” ва “Актобе” клубларида ҳам фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Игор Сергеев Қозоғистон чемпионатида 2022/2023 йилги мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси