Ўзбекистонлик эркак Россияда 62 та олмос билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонлик 39 яшар эркак ички кийимларига 62 та олмосни яшириб, Россия ҳудудига кирмоқчи бўлди. У “Внуково” аэропорти божхоначилари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, эркак Россияга Бирлашган Араб Амирликларидан учиб келган.  

“Внуково” божхоначилари БААдан учиб келган Ўзбекистон фуқаросининг ички кийимида сочилиб кетган олмосларни аниқлади. Назоратдан яширилган товарларни ихтиёрий равишда бериш таклифига эркак “йўқ”, деб жавоб берди. Бироқ фуқарони шахсий кўрикдан ўтказиш натижасида божхона ходими унинг ички кийимида шаффоф тошлар сочилган кеш ва 62 дона шаффоф ва кўк рангдаги йирик тошлар борлигини аниқлади.  60 дан ортиқ қимматбаҳо тошларнинг бозор қиймати 5 миллион рублдан ошди”, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, божхона кўригидан ўтказилганда, йўловчининг чамадонининг ичида Apple, Samsung ва Sony компанияларининг турли маҳсулотлари солинган 13 та қути, шунингдек, қимматбаҳо тошлар учун уларнинг келиб чиқиши ва сифат хусусиятларини тасдиқловчи 40 та сертификат борлиги аниқланган. 

Текширувдан сўнг эркак БААнинг йирик авиакомпанияларидан бирининг ходими эканини ва қариндошларини кўриш учун Москвага учиб келганини тушунтирган. У божхона қоидалари билан қисман танишлигини, совға сифатида олиб юрган товарларнинг нархи эса 17 минг доллардан ошмаганини айтган. 

Эркак стратегик аҳамиятга эга товарлар ва ресурслар контрабандасида айбланиб, етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Суд қарори билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг