Ўзбекистонлик дзюдочилар ЖЧни 2 та медаль билан якунлади

Спорт

image

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 2 та медаль қўлга киритди.

Кеча, 24 май куни аралаш жамоавий дастурда қатнашган ўзбекистонлик спортчилар 3-ўрин учун баҳсда Италияга имкониятни бой берди. Шу тариқа, мусобақа Ўзбекистон учун Диёра Келдиёрованинг (-52 кг) кумуш ва Алишер Юсуповнинг (+100 кг) бронза медали билан ниҳоясига етди.

Қайд этиш жоиз, жамоавий дастурда ғолиблик турнирнинг ярим финалида Ўзбекистон вакилларидан устун келган дзюдо ватани ҳисобланмиш Япония спортчиларига насиб этди.

Маълумот учун, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида мусобақани 11-ўринда якунлади. 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 9 та медаль билан Япония биринчи, 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан Грузия 2-ўринни қўлга киритди. Кучли учликни 5 та медаль билан Жанубий Корея вакиллари банд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Диёра Келдиёрова Алишер Юсупов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг