Ўзбекистонлик дзюдочилар нуфузли турнирда иккинчи бўлди

Спорт

image

Португалиянинг Одивелаш шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича йилнинг илк Гран-При турнири якунланди. Мусобақада қатнашган ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Эркаклардан -60 кг вазнда Дилшод Баратов олтин, аёллардан -52 кг да Диёра Келдиёрова олтин ва -70 кг да Гулноза Матниёзова кумуш медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоиз, мусобақада дунёнинг 90 та мамлакатидан спортчилар иштирок этди. Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни дзюдо ватани бўлмиш Япония жамоаси қўлга киритди. 

Энди ўзбекистонлик дзюдочилар 2-4 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган “Катта Дубулға” турнирида иштирок этади. Айни дамда мусобақада қатнашиш учун 111 мамлакатдан 667 нафар спортчи рўйхатдан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг