Ўзбекистонлик дзюдочи қиз нуфузли турнир финалига чиқди

Спорт

image

Айни кунларда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнири баҳслари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида  -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова турнир финал босқичига йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Келдиёрова олтин медаль учун баҳсда италиялик Одетте Гиуффридага қарши татамига чиқади.

-48 кг вазн тоифасида курашаётган Ҳалима Қурбонова бронза медаль учун баҳс олиб борадиган бўлди. 3-ўрин учун курашда унга испаниялик Кома Лапуэрта рақиблик қилади.

-60 кг вазнда курашаётган икки нафар спортчи Камолиддин Бахтиёров ҳамда Достон Рўзиев эса мос равишда Озарбайжон ва Грузия вакиллари билан бронза медали учун беллашади.

Маълумот учун, “Катта Дубулға” турнири 18 февралга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Диёра Келдиёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг