Ўзбекистонлик дзюдочи 24 сонияда тарихий ғалабага эришди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнири ўтказилмоқда.  

Мусобақанинг биринчи кунида, яъни, 1 апрель куни Ўзбекистон вакили Диёра Келдиёрова (-52 кг) олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. 

Финалда Келдиёрова испаниялик Эстрелла Лопесга қарши татамига чиқди. 

Таъкидланишича, Диёра жангга тиришқоқлик билан киришган, унга ғалаба қозониш учун атиги 24 сония кифоя қилган. 

Сэойнагэ техникаси ёрдамида у олтин медални қўлга киритган. 

Ушбу ғалаба туфайли Диёра Келдиёрова "Катта Дубулға" турнирида олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбек қизи бўлди. 

Медалдан ташқари, Келдиёрова Токио-2020 учун 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Диёра Келдиёрова

Баҳолаганлар

1066

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг