Диёра Келдиёрова йилнинг энг яхши аёл дзюдочи бўлишга даъвогарлик қилмоқда

Спорт

image

Ўзбекистонлик дзюдочи, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова йилнинг энг яхши аёл дзюдочиси бўлиш учун якуний даъвогарлар учлигига кирди. Бу ҳақда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Келдиёровадан ташқари совринга канадалик Криста Дегучи ва бразилиялик Беатрис Соуза даъвогарлик қилмоқда. Шу уч нафар дзюдочи IJF сайтида ўтказилмаган сўровномада энг кўп овоз тўплади.

Маълумот учун, юқорида номлари келтирилган ҳар уч спортчи Париж-2024 Олимпиадасида ғолиб бўлди. Ғолиб спортчи 1-2 февраль кунлари Парижда бўлиб ўтадиган “Катта Дубулға” турнирида эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Диёра Келдиёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг