Ўзбекистонлик чанғичилар халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда
Спорт
−
03 Февраль 2023
2988Айни кунларда Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ўз саҳифасида хабар берди.
Турнирда Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби терма жамоалар ўзаро баҳс олиб боряпти. Бир қатор ўзбекистонликлар турли йўналишларда шоҳсупага кўтарилишга улгурди. Жумладан, Пхёнчхан-2018 ва Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комилжон Тўхтаев гигант-слалом дастурида биринчи ўринни эгаллади. Арман Гаюпов ва Валерия Ковалёва эса турнирда 3-ўринни банд этди.
Гигант-слалом, эркаклар:
1. Комилжон Тўхтаев (Ўзбекистон);
2. Захар Кучин (Қозоғистон);
3. Арман Гаюпов (Ўзбекистон).
Аёллар:
1. Яна Мелинг (Қозоғистон);
2. Албина Иванова (Қирғизистон);
3. Валерия Ковалёва (Ўзбекистон).