Ўзбекистонлик боксчилар Париж Олимпиадасига қандай йўлланма олади?

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчилар Париж-2024 Олимпиадасига Ханчжоуда ўтадиган Осиё ўйинлари ва яна 2 та қўшимча лицензион турнир орқали йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Осиё ўйинларининг бокс дастурида 34 та (14 та эркаклар ва 20 та аёллар вазн тоифаларида) лицензия ўйналади. Бокс баҳслари 23 сентябрдан 8 октябрга қадар бўлиб ўтади.

Шунингдек, шу йил Бусто-Арсициода ўтказиладиган жаҳон лицензион турнирида 49 та, Бангкокдаги яна бир турнирда 51 та йўлланма ўйналади. 

Бусто-Арсициодаги турнир 29 февралдан 2 мартга қадар ўтказилса, Бангкок мусобақаси 23 майдан 3 июнгача бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Миллий Олимпия қўмитаси Париж-2024 Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг