Ўзбекистонлик боксчи қизлар Осиё чемпиони бўлди
Спорт
−
02 Ноябрь 2023
2944Қозоғистоннинг Остона шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг аёллар ўртасидаги беллашувларда Мафтуна Мусурмонова ва Севара Маматова шоҳсупанинг 1-поғонасидан жой олди.
-46 кг вазнда рингга чиққан Мусурмонова мезбон давлат боксчисини енгиб, бош совринга эга чиққан бўлса, -57 кг вазнда баҳсларга киришган Маматова олтин медаль учун жангда Ҳиндистон вакилини мағлуб этди.
-50 кг да Робия Равшанова, -52 кг да Муслима Турғунова, -54 кг да Зуҳро Рустамова ва -63 кг вазнда Аселя Тулегенова финал жангида имкониятни бой бериб кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди.
Кун дастурида яна 5 нафар Ўзбекистон вакили Осиё чемпионлиги учун жанг қилади.
LiveБарчаси