Ўзбекистонлик боксчи IBF Intercontinental камарини қўлга киритди

Спорт

image

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида “RCC Boxing” промоутерлик компаниясининг навбатдаги профессионал бокс оқшомида ўтказилган Муҳаммад Шехов рақибни мағлубиятга учратиб, IBF Intercontinental камари соҳибига айланди. 

Турнир доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Уларнинг икки нафари ўз вазнларида IBF Intercontinental камари учун жанг қилди. Иккинчи энг енгил вазнда камар учун кечган жангда Муҳаммад Шехов (15-0-1) Осиёнинг кучли чарм қўлқоп усталаридан Зонг Лиу (Хитой, 19-2-0)га қарши рингга чиқди. Ўн раунд тўлиқ давом этган жангда Шехов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва IBF Intercontinental камарини қўлга киритди. 

Қолган ўзбекистонлик боксчилар  тўлиқ давом этган жангларда ҳакамларнинг қарорига кўра мезбон боксчиларга имкониятни бой берди. Иккинчи ўрта вазнда IBF Intercontinental камари учун кечган жангда Улуғбек Собиров (14-4-0) россиялик Павел Сильягинга (Россия, 15-0-1), биринчи ярим ўрта вазнда Жаҳонгир Расулов (7-1-1) Иван Козловскийга (10-0-0), ўрта вазндаги Баҳромжон Фозилов (10-4-3) Жамбулат Бижамовга (Россия, 2-0-0) ютқазиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия бокс Муҳаммад Шехов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made