Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда 14 та медални қўлга киритди
Спорт
−
12 Февраль
6253Жорий йилнинг 2-11 февраль кунлари болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича “Кичик Жаҳон чемпионати” саналмиш нуфузли “Странжа” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон жамоаси вакиллари умумжамоа ҳисобида турнирни 1-ўринда якунлади.
Эркаклар 13 та вазнда, аёллар эса 6 вазн тоифаси бўйича беллашган турнирда Ўзбекистон эркаклар жамоасидан Ҳўжаназар Нортожиев, Абдумалик Халоков, Иқболжон Ҳолдоров, Жавоҳир Умматалиев ва Жаҳонгир Зокиров шоҳсупанинг 1-поғонасидан жой олди. Аёллар ўртасида эса -50 кг вазнда Сабина Бобоқулова олтин медалга эга чиқди.
-57 кг да Шаҳзод Музаффаров ва -63,5 кг вазнда Адҳамжон Муҳиддинов кумуш медаль соҳибига айланди.
Асилбек Жалилов, Ҳасанбой Дўсматов, Дилшод Абдумуродов, Фазлиддин Эркинбоев, Самандар Жалолов ва Ҳуморабону Мамажонова жамоа ҳисобида бронза медалларини қўшиб қўйди.
Шундай қилиб, Ҳиндистон ва мезбон Болгарияни ортда қолдирган Ўзбекистон жамоаси баҳсларни энг юқори поғонада тугатди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь