Ўзбекистонлик аёл Туркияда мажбуран ушлаб турилгани маълум бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Туркиянинг Живрил шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг мажбуран ушлаб турилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Унда аёл калтаклангани ҳам айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Aнқара шаҳридаги элчихонаси расмий маълумот берди. Дипломатик ваколатхона вазиятни ўрганиш учун Туркия Республикасининг ваколатли идораларига расмий мурожаат қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ш.Х. Туркия фуқароси Ж.Ч.га турмушга чиқиш учун жорий йилнинг 14 ноябрида Туркияга келган. Қисқа муддат бирга яшагандан сўнг, у оилавий ҳаёти ва ижтимоий шароитидан норози эканлиги, шунингдек, онасининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган.

Элчихона хабар беришича, ҳозирги кунда мазкур Ўзбекистон фуқароси Денизли вилоятидаги ихтисослашган шифохоналардан бирида коронавирус инфекциясини даволаш учун муолажа олмоқда. Шу сабабли у билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти мавжуд эмас.

Денизли вилояти жандармериясининг маълумотларига кўра, беморнинг аҳволи барқарор, деб баҳоланмоқда, унинг танасида жароҳатлар аниқланмаган.

Ушбу масала Денизли вилояти прокуратурасининг махсус назоратига олинган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, вазият Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонасининг доимий назоратида, ваколатли органлар ва Ўзбекистон фуқароси даволанаётган тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

740

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг