Ўзбекистонлик 23 яшар йигит Туркияда ўлдириб кетилди

Жамият

image
Ҳилоланинг ҳам ҳаёти таҳлика остида – Туркияда вафот этган Нодира Қодированинг акаси north_east

Ҳилоланинг ҳам ҳаёти таҳлика остида – Туркияда вафот этган Нодира Қодированинг акаси


Туркиянинг Истанбул шаҳрида туркманистон фуқароси ўзбекистонлик йигитни ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди. Қайд этилишича, жиноятга ўзбекистонлик фуқаро ҳам шерик бўлган. 

Жорий йилнинг 1 январь куни соат 22:10 атрофида туркманистонлик 23 яшар Арслан К. Истанбулнинг Талатпоша маҳалласида бўғзидан пичоқланган ҳолда топилган. Уни кўрганлар зудлик билан тез ёрдамга хабар берган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилиб, оғир аҳволда Бакиркўйдаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. 

Эсенюрт жамоат хавфсизлиги бюроси ходимлари Арслан К.нинг ўзига келишини уч кун кутишди. Шундан сўнг, у полиция ходимларига бошидан ўтганларни сўзлаб берди. 

Унинг қайд этишича, 1 январь куни Арслон К. ва у билан бир уйда истиқомат қилаётганлар ўртасида ўзаро ҳақорат сабаб жанжал келиб чиқққан. Жанжал вақтида Арслон К. ва ўзбекистонлик бўлган 23 яшар Олимбой О. пичоқланади. Оқибатда ўзбекистонлик йигит вафот этади, Арслон эса яраланган ҳолатда қочиб қолишга муваффақ бўлади. 

Орадан кўп ўтмай, 3 январь куни куни полиция ўзбекистонлик Олимбой О.нинг жасадини Бейликдўзидаги соҳилдан топади. Суд-тиббиёт экспертизаси томонидан олиб борилган текширув натижаларида кўра, Олимбой О. ўткир тиғли жисм орқали қорнидан яраланиб, вафот этгани аниқланади. 

Суриштирув ва тергов ишлари давомида полиция туркманистонлик уч фуқаро – 44 яшар Барталав Т. ва унинг рафиқаси 44 яшар Рўза Т.ни, шунингдек, ўзбекистонлик 35 яшар Жамол Ж.ни қўлга олади. 

Полиция тергов натижасида гумондорлар қотилликка қўл урганларини тан олганлар. Олимбойга пичоқни Баратлав Т. урган. Бунга эса ёнинг шериклари – рафиқаси Рўза ва ўзбекистонлик Жамол ҳам ёрдамлашган. Жиноятчилар Олимбойнинг жасадини аввал ахлат қутисига солиб, сўнг уни сувга улоқтирганларини сўзлаб беришган. 

Жиноятда шерик бўлган уч шахс полиция томонидан ҳибсланди ва жиноят иши судга юборилди. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова ҳам Туркиянинг Анқара шаҳрида депутат Ширин Уналнинг хонадонида вафот этган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Қотиллик

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг