Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди
Спорт
−
21 Октябрь
1834Ўзбекистонлик FIFA рефериси Аҳрол Рисқуллаев захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳакамлар маркази матбуот хизмати хабар берди.
Рисқуллаев Элит Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи шарқ минтақаси 3-тури доирасида Жанубий Кореянинг “Гвангжу” ва Малайзиянинг “Жоҳор Дарул Таъзим” жамоалари ўртасидаги баҳсда захира ҳаками сифатида қайд этилди.
Шунингдек, шарқ минтақаси 3-тури доирасида Хитойнинг “Шанхай Шенхуа” ва Япониянинг “Кавасаки Фронтале” клуби ўзаро куч синашади. Бу ўйинда ўзбекистонлик ҳакам Абдурашид Худойберганов видеотакрор ҳакамига ассистент сифатида иш олиб боради.
Маълумот учун, “Гвангжу” - “Жоҳор Дарул Таъзим” ўйини 22 октябрь куни бўлиб ўтса, “Шангхай Шенхуа” - “Кавасаки Фронтале” баҳси 23 октябрь кунига белгиланган.
LiveБарчаси