Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси келтирилди 

Жамият 1880
image

Кеча, 11 декабрь куни Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси бепул келтирилди. Бу ҳақда Telegram’даги   “Vaksinauz” канали хабар берди. 

Таъкидланишича, вакцина Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан юборилган. 

 Маълум қилинишича, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 036 368 дозани ташкил қилиб, 50 миллион дозалик маррага яқинлашмоқда. 

Улардан: 

• 2 404 480 дозаси AstraZeneca; 

• 37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001; 

• 1 341 790 дозаси “Sputnik V”; 

• 3 000 060 дозаси Moderna; 

• 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech; 

• 1 976 000 дозаси Sinovac; 

• 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир. 

Шундан 36 064 004 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.5
Теглар
t
×