Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Жамият 3010
image

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистонга Россиядан “Спутник V” вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент), 1 июнь “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги куни 70 минг дозалик 1-компоненти, 10 июнда  70 минг дозалик 2-компоненти, 5 июль куни эса 40 дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг “Спутник V” вакцинаси захираси 370 минг дозага етди.

Жами вакцина захира 7 миллион 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

14 июль ҳолатига кўра, 5 миллион 275 минг доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 2.9
t
×